“Барса”нинг трансферлари шу футболчи “бўғиб” турибди

Chery Tigo 7 PRO

“Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Рафинья бошқа клубга сотиб юборилмаса, каталонияликлар бу ёз янги ўйинчиларни харид қила олмайди. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистони клублари бразилиялик легионер учун каталонияликларга 80 миллион евро тўлашга тайёр.

“Барса “ раҳбарияти Рафинья ўрнига ундан ёш ва ўйин услуби янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик тактикаларига тўғри келадиган Нико Уильямсни олиб келмоқчи.

Рафиньянинг ўзи Каталониядан кетишга кўнмаяпти. Спорт директори Деку ҳам унга ортиқча босим ўтказмоқчи эмас.

Рафинья якунланан мавсумда жами 37 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 13 та голли пас узатди.

50 миллион еврога баҳоланаётган ўйинчининг каталонияликлар билан келишуви 2027 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!