"Барса"нинг узоқ кутилган футболчиси майдонга қайтди ва дарҳол гол урди

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳатидан тикланди.

Аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар" либосида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Испания 3-лигаси вакили "Корнелья"га қарши ўйинда иштирок этган Агуэро 30 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Агар 33 ёшли ҳужумчи соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга бошқа дуч келмаса, якшанба куни "Камп Ноу"да "Валенсия"га қарши кечадиган ўйинда дебют қилиши мумкин. Бошқа бир футболчи Усман Дембеле ҳам жароҳатидан фориғ бўлган, аммо у ўртоқлик учрашувида ўйнамади.

Бироқ каталонияликларнинг бошқа бир вакили Педри жароҳат олди. Шу туфайли у "кўршапалаклар" ва Киевнинг "Динамо"сига қарши ўйинларни ўтказиб юборади. У 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши баҳсга қадар майдонга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!