“Барса”нинг ёш юлдузи Саудияда пул ишлашни истаяпти
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” жамоаси таяняч ярим ҳимоячиси Марк Касадо ёш бўлишига қарамай, Европани тарк этиб, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирмоқчи.
Diario AS нашри маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи кўпроқ пул ишлаш мақсадида Саудия клубларидан бирига ўтишга қарши эмас. Унинг режаси маълум вақт Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаб, молиявий шароитини яхшилаб олганидан кейин яна Европага қайтишдан иборат.
Марк Касадо “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Барселона” сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, битта голли узатма берган. Transfermarkt портали Касадони 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар