"Барселона" - "Осасуна": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 11-туридан ўрин олган "Барселона" - "Осасуна" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўз вақтида кузатиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+'

    Мессининг жаримадан тепган тўпини Эррера қайтаришга эришди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Тринкаунинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 87'

    "Барселона" тўпни назорат қилишда давом этмоқда. 

  • 83'

    "Осасуна" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 79'

    Голини Марадона хотирасига кийимини ечиб нишонлаган Месси сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 77'

    Тринкау ўз қанотида фаоллик намойиш этмоқда. 

  • 74'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси жарима майдони ташқарисидан дарвозани аниқ нишонга олди. 

  • 70'

    Дембеле ҳисобни янада йириклаштирмоқда. Тўхтанг, йўқ, ВАР ҳужум давомида қоида бузарлик бўлганини аниқлади. Месси айбдор ролида. 

  • 68'

    "Осасуна" футболчисининг илк зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Такрорий зарба Тер Штеген томонидан ушлаб олинди. 

  • 67'

    Лангле шифокорлар билан майдонни тарк этди. 

  • 65'

    Лангле жароҳат олган кўринади. 

  • 64'

    Осьер ўрнига Роберто Торрес майдонга тушмоқда. 

  • 61'

    Брейтуэйт Дембеле ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 60'

    "Осасуна"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.

  • 59'

    Мингеса рақибга тўп етиб келишига йўл қўймади. 

  • 57'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коутиньо Гризманнинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 54'

    Мессининг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 52'

    Бурчак тўпидан сўнг, де Йонг зарба йўллашга муваффақ бўлди. Ноаниқ.

  • 51'

    Коутиньогача тўп етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади. Голли узатма бесамар кетди. 

  • 50'

    "Осасуна" футболчиси ўрта масофадан зарбайўллади. Бу тўп Тер Штеген учун оддий чиқди. 

  • 48'

    Жамоалар вазиятлар ярата олмаяпти. Тўп шунчаки назорат қилинмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн зоқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Дарвозабон ҳаводан тепилган тўп олдида ожиз қолди. 

  • 40'

    "Осасуна"нинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 38'

    Тўп назорати 78:22.

  • 35'

    Ойер ҳужумда фол ишлатди. 

  • 33'

    Коутиньонинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. 

  • 32'

    "Осасуна" ҳужумда фаоллашди. 

  • 29'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Брейтуэйт бир амаллаб тўпни дарвозага киритиб юборди. Нақд учинчи зарбада тўп дарвозадан ўрин олди. 

  • 28'

    Месси жарима зарбасини пас билан амалга ошириб кетди. 

  • 26'

    Мессининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 23'

    Хони ўрнига Аррасате майдонга ташланди. 

  • 20'

    Коутиньонинг зарбаси ўхшамади. 

  • 18'

    Будимирнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 15'

    Гризманнинг бурчакроқдан берган зарбасини Эррера қайтарди. 

  • 15'

    Мессининг яна бир зарбаси Эррера томонидан қайтариб юборилди. 

  • 15'

    Мессининг зарбаси Ронкальяга тегиб қайтди. 

  • 13'

    "Барселона"нинг жарима майдонига узатган тўплари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. 

  • 11'

    "Барселона" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 11'

    "Осасуна" футболчиси  Коутиньонинг зарбасини дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди. 

  • 10'

    Тер Штеген жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди. 

  • 7'

    "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 5'

    Бурчак тўпи каталонияликлар томонидан қисқа паслар билан ўйнаб кетилди. 

  • 3'

    Унаи Гарсиянинг қўполлиги дастлабки дақиқаларда Лаос томонидан кечирилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Барселона" - "Осасуна" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!