"Барселона" - "Реал" учрашувини ким бошқариши маълум бўлди. У Рамосни 2 марта майдондан четлатган

"Барселона" - "Реал" ўртасидаги “эл-класико”ни бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилинди.

Унга кўра ушбу беллашувни Алехандро Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга эса қанотларда Теодоро Собрино Маган ва Хосе Энрике Перес Наранхолар ёрдам беришади. VAR да эса Рикардо де Бургос Бенгоэчеа ва унинг ассистенти Хон Нуньес Фернандес ишлайди.

Маълумот учун, Эрнандес фаолияти давомида 3 марта "эл-класико"ни бошқарган ва "Реал" сардори Серхио Рамосни 2 марта майдондан четлатган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Реал" учрашуви 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АС МИЛАН
11/12/2019 13:57
Шу ҳакам анъанасига содиқ қолган ҳолда бу сафар ҳам Рамосга қиппа қизил карточка бервораверсин