"Барселона" - "Вильярреал": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Асенходан дабл сейв.

  • 83'

    Морено сариқ карточка ишлаб олди.

  • 78'

    Бускетс ва Гризманн ўрнига Пьянич ва Тринкау майдонга тушди.

  • 73'

    "Вильярреал" ҳужуми зарбагача етиб бормади. Аниқроғи, улар вазиятни чўзиб юборди.

  • 72'

    Мессининг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 70'

    Фати ўрнига Дембеле, Коутиньо ўрнига эса Педри майдонга тушди.

  • 66'

    Мессининг зарбасини Асенхо қайтариб қолди.

  • 65'

    Нето ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, рақиб ҳужумини узиб қўйди.

  • 63'

    Нето Моренонинг аниқ зарбасини ушлаб қолди.

  • 62'

    Де Йонгнинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 57'

    Пике Моренога тўп етиб келишига имкон бермади.

  • 56'

    Мессининг зарбаси йўлини ҳимоячилар блоклай олди.

  • 54'

    Морено офсайдда қолиб кетди.

  • 52'

    Фатининг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 49'

    Мессининг зарбасини Асенхо ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг узатмасини Пау Торрес ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 45'

    Моренонинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 43'

    "Вильярреал" футболчилари Фатига нисбатан сўнгги дақиқалар ичида бир неча маротаба қоида бузишди.

  • 40'

    Коутиньонинг ноқулай вазиятдан берган зарбасини Асенхо бир амаллаб қайтарди.

  • 39'

    Алкасер офсайдда қолиб кетди.

  • 37'

    Меҳмонлар энди у қадар иштиёқ билан олдинга бормаяпти. Ҳисоб йириклашиб кетмаслиги учун ҳам шундай қилишаётганга ўхшайди.

  • 35'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.

  • 34'

    Фати пенальти ишлади. Гаспар унга нисбатан қоидани бузди.

  • 33'

    "Вильярреал"нинг ҳужумлари ўтмаяпти.

  • 30'

    Албанинг узатмасини ҳимоячилар ўтказишмади.

  • 28'

    Эступиняннинг узатмаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 26'

    Албанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 26'

    Месси ва Фатининг комбинациясидан сўнг Лео жарима майдони ичига тезликда кириб борди. Зарба йўлини ҳимоячилар ёпди.

  • 22'

    Робертонинг паси ўхшамади.

  • 19'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фатидан дубль. Коутиньонинг узатмасини испаниялик форвард дарвозага хотиржам жойлаб қўйди.

  • 15'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фати Албанинг узатмасини дарвозага жойлади.

  • 14'

    Мессининг зарба беришига ҳимоячилар имкон бермади.

  • 11'

    "Барселона"нинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда.

  • 8'

    Бускетснинг узатмаси ноаниқ кетди. "Вильярреал"да қарши ҳужум. Алба етиб кела олди.

  • 7'

    "Барса"нинг ҳимоячиларини ҳимоячилар қайтарди.

  • 4'

    "Вильярреал" яхши бир ҳужумни гол билан якунлай олмади. Зарба беришга Алкасер ва Чуквуэзе кечикди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда "Барса" тўп назорати билан вақт ўтказмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    "Барселона" Ла Лигадаги иштирокини 3-турдан бошлайди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!