"Барселона" 10-рақамни кимга беришни ҳал қилди
"Барселона" клуби 10-рақамни кимга беришни ҳал қилди. "Catalunya Radio" нашри хабарига кўра, каталонияликлар мухлисларнинг суюукли рақамини Ламин Ямалга беради.
Ламин кейинги мавсумдан бошлаб янги рақамда ўйнайди. 16 ёшли ҳужумчи ҳозирда 27-рақамда ҳаракат қилмоқда. Ямал ва "кўк-анорранглилар" ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Ҳужумчининг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ла Лиганинг 28-туридан сўнг "Барселона" 61 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар