"Барселона" 15 ёшли футболчи трансферига жиддий бел боғлаган. Унга яна учта топ клуб ҳам қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

"Барселона" клуби 15 ёшли Любо Пульичга қизиқиш билдирмоқда. Клуб ёш иқтидор соҳиби трансферига жиддий киришгани айтиляпти.

Tecno

Шунингдек, Пульичга "Ювентус", "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд каби топ жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби Хорватия U-17 терма жамоаси марказий ҳимоячисини бир йилдан бери кузатиб келяпти.

Эслатиб ўтамиз, Любонинг трансфер нархи 10 миллион евродан кўпроққа баҳоланган. Футболчининг ўзи келажаги борасида тез орада қарор қабул қилишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!