"Барселона" 9-рақамли ҳужумчисини собиқ жамоасига қайтариб юбормоқчи
"Барселона" яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида даниялик ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт билан хайрлашмоқчи.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчига “Леганес” харидор бўлмоқда. Сегунда клуби уни ижарага олмоқчи. Айтиш керакки, Мартин каталонияликлар сафига айнан “Леганес”дан жорий йилнинг февралида 18 млн еврога кўчиб ўтган эди.
Брэйтуэйт жорий мавсум “Барселона” сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар