"Барселона" "Атлетико" етакчисини сотиб олиши мумкин

  • 20.01.2026 17:48
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Хулиан Альварес фаолиятини Каталонияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, каталонияликлар Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олишни режалаштирмоқда. Манбада ёзилишича, "кўк-анорранглилар" аргентиналик футболчини асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. "Матрасчилар" ўз етакчиси трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзида якунига етади. 

Маълумот учун, Альварес жорий мавсумда Ла Лигада 20та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!