"Барселона" бир ярим йилдан кейин илк бор Ла Лигада гол ура олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ханс-Дитер Флик бошқараётган "Барселона" Ла Лиганинг 36-турида "Алавес"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Каталонияликлар ушбу баҳсда дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади ва бир ярим йилдан кейин илк бор чемпионат ўйинини голсиз якунлади.

"Барселона" сўнгги марта 2024 йил 15 декабрь куни Ла Лигада гол урмаган эди. Ўшанда жамоа "Леганес" дарвозасини ишғол қила олмаган.

Шундан кейин "кўк-анорранглилар" 55 учрашувдан иборат голли серия қайд этди. Бу Ла Лига тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Рекорд ҳам "Барселона"га тегишли — 64 та ўйин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!