"Барселона" бу ёзда орзусига етишишга яқин

  • 24 апреля, 2024, 16:43
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва клубни тарк этиши мумкин. 

"SPORT" нашри берган хабарга кўра, португалиялик вингер "Барселона" сафига ўтишни истаяпти ва "Сити"дан ўзини қўйиб юборишларини сўраган. Унинг товон пули 50 миллион еврони ташкил этади. 

Ҳозирда "Барселона"да уни сотиб олиш учун маблағ йўқ. Бироқ "кўк-анорранглилар" бу трансфер учун жиддий киришган ва уни жамоага олиб келиш учун ҳозирги асосий таркибдан бирор футболчини сотиш ҳақида ўйламоқда. 



 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию