«Барселона»да Альварес ўрнига бошқа номзод бор
«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес ўрнига «Борнмут» форварди Эли Жуниор Крупини олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, каталонияликларнинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 20 ёшли француз ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирган. Шу билан бирга, «Борнмут» футболчини оғир жароҳатига қарамасдан, унга 80 миллион евродан ортиқ нарх белгилагани айтилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, «Барселона»нинг эҳтимолий трансферлар рўйхатида бошқа номзодлар ҳам бор: «Бавария» форварди Гарри Кейн, «Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Серу Гирасси ва «Атлетико» футболчиси Александр Сорлот шулар жумласидан.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Эли Жуниор Крупи барча мусобақалар доирасида 35 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этган.

Фикрлар