«Барселона»да вингерлар бўйича хавотир пайдо бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»да қанот ҳужумчилари юкламага чидай олмаяпти.

Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» раҳбарияти миллий жамоаларда тўп сурадиган қанот ҳужумчилари ҳолатидан жиддий хавотирга тушган. Халқаро ўйинлар учун танаффус даврида уларга тушаётган юклама меъёрдан ошиб кетгани айтилмоқда.

Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушган Рафинья жароҳат олди. Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ёш истеъдод Ламин Ямал икки ўйинда жами 158 дақиқа майдонда қолди. Англия терма жамоасида Энтони Гордон 150 дақиқа ўйнаган бўлса, Германия терма жамоаси аъзоси Карим Адеемининг ўйин вақти 155 дақиқани ташкил этди.

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби халқаро танаффуснинг чўзилиб кетиши, шунингдек, кўплаб парвозлар ва сафарлар сабаб футболчиларнинг чарчоқ даражаси ошиб бораётганидан хавотирда. Клуб ичида, айниқса, асосий таркибдаги муҳим ўйинчилар танаффусдан фойдаланиб дам ололмагани, аксинча, ўз терма жамоаларида максимал даражада ишлатилгани норозилик уйғотган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!