"Барселона" Дембеле билан янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатди

"Барселона" Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатди.

"Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчига яқин орада маошини оширишни таклиф қила олмаслигини тушунди.

Ўтган ёзда Дембеленинг аввалги шартномаси якунланган эди. Бироқ франциялик вингер оддийроқ маош билан атиги икки йилга мўлжалланган янги шартнома имзолади ва Каталонияда қолишга қарор қилди. Усмон келаси йилда эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле "эл-класико"да каталонияликларга ёрдам бера олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!