“Барселона” Дембеледан воз кечишга тайёр

“Барселона” ўз сафига “Манчестер Сити”дан Ферран Торесни қўшиб олмоқчи. “Шаҳарликлар” испаниялик ярим ҳимоячини ижарага бермоқчи эмас ва уни оладиган клублардан тўлиқ трансферни талаб қиляпти.

Инглизлар Торрес учун белгилаган 70 миллион евролик нарх молиявий инқироздан чиқа олмаётган Каталония клубига оғирлик қилади. Шу боис, улар Хосеп Гвардиолага ҳужумкор футболчи Усмон Дембелени олишни таклиф этди.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” вакилларини каталонияликларнинг таклифи қизиқтирмади. Чунки, Усмон Дембеле мавсум якунланиши билан эркин агентга айланади. Клуб уни янги битимга кўндира олмаяпти.

Манчестерликлар эса трансфер бозорида харидори кўп футболчисини, бир неча ойдан кейин текинга олиш мумкин бўлган футболчига алмаштиришдан маъно ва мантиқ йўқлигини яхши билади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!