"Барселона" Эчеверри учун 30 миллион евро тўлашга тайёр, лекин...
17 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олган Аргентина аъзоси Клаудо Эчеверри учун Европанинг бир нечта топ клублари курашмоқда. "Барселона" эса трансферни илиб кетиш учун жиддий ҳаракат қиляпти.
"ESPN" нашри хабар беришича, ярим ҳимоячининг товон пули 25 миллион евро, каталонияликлар эса 30 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо испан гранди бўлиб тўлашни истамоқда. Курашда "Манчестер Сити" ва "Челси" каби жамоалар ҳам бор.
Маълумот учун, Эчеверри терма жамоаси билан мундиалнинг ярим финалигача етиб борди ва тўртинчи ўрин соҳибига айланди. Шунингдек, футболчининг ўзи 5 та гол уриб, 1 та ассист амалга оширди.
Фикрлар