“Барселона” Европа клублари орасида низо келтириб чиқармоқчи

Испаниянинг “Барселона” клуби Европанинг бошқа гранд клубларидан ПСЖга қарши бирлашишни сўраб мурожаат этди. Каталонияликларнинг фикрича, ПСЖ ҳозирги футбол қоидаларига зид ҳаракат қилаётган эмиш. Бу ҳақда француз нашрлари ёзмоқда.

“Барселона” ҳозирга қадар “Ювентус” ва “Бавария” раҳбарлари билан бу борада алоқага чиққани ва улардан ижобий жавоб олгани айтилмоқда.

Илгарироқ, “Барселона” ҳужумчиси Неймар 2 август куни ПСЖ футболчиси сифатида расман таништирилиши, французлар 25 ёшли футболчига ўз трансфер ҳуқуқини сотиб олиши учун пул бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!