"Барселона" футболчилари бу сафар рози бўлишмади
“Барселона” футболчилари яна бир бор маошларининг камайтирилишига рози бўлишмаяпти.
RAC1 тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” президенти Жозеп Бартомеу 23 май куни футболчилардан жамоага ёрдам бериш учун яна маошларининг камайтирилишини сўраб мурожаат қилган. Ўтган 3 ой давомида эса “Барса” футболчилари маоши 17 фоиздан қирқилган эди. Бунинг ортидан эса клуб ғазнаси 40 млн евро иқтисод қилиб қолди.
Аммо, раҳбариятнинг маошни қисқартириш ҳақидаги навбатдаги илтимоси футболчилар томонидан жиддий қаршиликка учради. Улар бу сафар рад жавобини беришди.
Фикрлар