"Барселона" футболчиси "Ал-Аҳли" билан келишиб олди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кесси "Ал-Аҳли" билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 26 ёшли футболчи 2026 йилгача мўлжалланган катта маошли шартномага рози бўлган.

Шунингдек, манбанинг хабар беришича, “Ал-Аҳли” ярим ҳимоя чизиғини “Фиорентина” футболчиси Софьян Амрабат билан мустаҳкамламоқчи бўлган, бироқ марокашлик хавбек Саудия клуби таклифини рад этган. Чунки у “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи.

Олдинроқ "Барселона" Кессини 30-35 миллион евро эвазига қўйиб юбормоқчи эканлиги хабар қилинганди. Ўтган ёзда ярим ҳимоячи каталонияликлар сафига текинга келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!