Мавсумни “Хетафе” клуби сафида ўтказаётган ҳимоячи Марк Кукурелья энди ушбу жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди.

Marca нашрининг ёзишича, “Хетафе” 21 ёшли испаниялик футболчининг трансферини “Барселона”дан 6 миллион евро эвазига сотиб олган.

Бундан ташқари, каталонияликлар футболчининг кейинги трансферидан келадиган маблағнинг 40 фоизига ҳам эгалик қилишлари белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Кукурелья учун «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Байер» каби жамоалар ҳам кураш олиб боришган эди. Улар футболчининг трансфери учун каталонияликларга 25 млн евро таклиф қилишган.

Кукурелья жорий мавсум Ла Лигада жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 5 та голига ассистентлик қилишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)