“Барселона” гол уришни яхши кўрадиган ҳимоячини олади

“Барселона” таркибни кучайтириш мақсадида “Байер”да ўйнаётган испаниялик қанот ҳимоячиси Алехандро Гримальдони трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Аслида каталонияликлар бу ўйинчини анчадан бери кузатиб келади. 28 ёшли Гримальдо аввал “Бенфика” сафида ўйнаган.

Леверкузен клуби уни ўтган ёз эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди.

Гримальдо ҳимоячи бўлишига қарамай, рақиб дарвозасига хавф солишни яхши кўради. Жорий мавсумда испаниялик футболчи саккизта учрашувда майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист қайд этди.

Алехандронинг “Байер” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt портали уни 25 миллион еврога баҳолаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!