"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олиб, сафдан чиқди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен яна жароҳат олиб, 1 ойга сафдан чиқди. 
 
Хабарингиз бор, Испания Ла Лигасининг 26-тури доирасида Флик бошчилигидаги каталонияликлар "Реал Сосьедад" билан куч синашади. Мазкур учрашув олдидан даниялик ҳимоячи машғулотларда ўнг оёғининг мушагидан жароҳат олгани маълум бўлди. Унинг бўлажак баҳсда жамоага ёрдам бера олмаслигини жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида тасдиқлади. 
 
Дастлабки текширув натижаларига кўра, 28 ёшли фулбек "кўк-анорранглилар"га 1 ой давомида ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. 
 
Ушбу вақт давомида каталонияликлар "Реал Сосьедад", 2 марта "Бенфика", "Осасуна", "Атлетико Мадрид", "Эспаньол" ва "Жирона" каби жамоалар билан тўқнаш келади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию