"Барселона" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади
"Барселона" ёзги трансферлар ойнаси учун тайёргарликни бошлаб юборган. Клубни тарк этувчилар рўйхати шаклланиб бормоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, Маркос Алонсо мавсум сўнггида клубдан кетади. Унинг шартномаси ўз якунига етиб, эркин агентга айланади. Томонлар бунга келишиб олишди. 2022 йилда "Барселона" сафига келиб қўшилган испаниялик ҳимоячи билан битимни яна бир йилга узайтириши имконияти бор эди, лекин бундан клуб фойдаланмади.
Алонсо жамоадаги сўнгги йилида кўп ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ. Биринчидан Жоау Канселу асосий таркиб аъзосига айланиб олган бўлса, иккинчидан 33 ёшли футболчига жароҳатлар майдонга тушишга халақит берди. У барча чемпионатларда 7 тагина баҳсда иштирок этди.
Фикрлар