
"Барселона" ҳужумчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишиб олди
"Барселона" Роберт Левандовски билан шартномасини узайтириш бўйича келишиб олди, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Таниқли инсайдернинг маълумотига кўра, каталонияликлар польшалик форвард билан 2026 йилнинг ёзигача бўлган шартномани узайтириш бўйича келишиб олган.
Бир неча кун олдин машҳур манбалар, Флик шогирдининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаётгани, клубни уни сотишга тайёрлиги ҳақида миш-мишлар тарқалаётган эди. Шу билан бирга, клуб мутасаддилари, ёзги трансферлар ойнасида "Ньюкасл Юнайтед" ҳужумчиси Александр Исакни Робертга ўринбосар сифатида кўраётган эди.
Маълумот ўрнида, 36 ёшли форвард "кўк-анорранглилар" сафига 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Ушбу давр давомида футболчи 128 та беллашувда иштирок этиб, 90 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар