"Барселона" ҳужумчисига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда
Ферран Торрес "Ливерпуль"нинг трансфер рўйхатига киритилди.
"Tactical Football Review" маълумотига кўра, мерсисайдликлар испаниялик ҳужумчига Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий кетиши фонида қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, жамоа бош мураббийи Арне Слот Торреснинг ўйинини юқори баҳолайди ва уни ўз услубига жуда мос деб ҳисоблайди.
Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Торреснинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фикрлар