“Барселона” икки юлдузни нишонга олди

“Барселона” раҳбарияти жароҳат олган Гави ўрнига икки футболчининг трансферини ўрганиб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, Хави Эрнандес жамоага ярим мавсум ўйнаб берадиган ярим ҳимоячи керак.

Айни пайтда мутасаддилари “Ювентус” вакили Адриен Рабьо ва Европани тарк этиб, “Ал-Араби” шарафини ҳимоя қилаётган Марко Верратти билан музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумки, Гави тиззасидан оғир жароҳатга олган ва жорий мавсум жамоасигаёрдам бера олмайди. Истеъдодли футболчи бу мавсум барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!