“Барселона” иккинчи дарвозабон учун номзод танлади

CHERY AUTO

"Барселона" "Реал Сосьедад" дарвозабони Алекс Ремирони ўз сафида қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Мundo Departivo" нашри маълум қилди,

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, каталонияликлар Ремирони келаси мавсумда иккинчи дарвозабон бўлиш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. Маълум бўлишича, "Барселона" Алексга ўтган мавсум ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ, 50 миллион евро миқдоридаги товон пули клуб учун қимматлик қилган. 30 ёшли футболчининг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Шу сабаб, "кўк-анорранглилар" ҳозирда посбони 10 миллион евро эвазига қўлга киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик дарвозабон жорий мавсум "Сосьедад" сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг биттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!