Ads

«Барселона» клуби «Ливерпуль» етакчиси Филиппе Коутиньо трансфери устида иш олиб бормоқда.

Кейинги ҳафтада каталонияликлар вакили «қизиллар» раҳбарияти билан учрашади ва музокара ўтказади. Mundo Deportivo хабарига кўра, «Ливерпуль» футболчисини қўйиб юборишга рози бўлган.

«Барселона» футболчи учун 80 млн евро ва бонус шаклида яна 30 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. «Ливерпуль» эса бу нархни оширишни мақсад қилган.

Айни пайтда, каталонияликлар ишни ёзгача чўзмасдан, январь ойидаёқ Коутиньони қўлга киритишни мақсад қилган. Чунки ЖЧ-2018 мусобақасидан сўнг, унинг трансфер нархи яна ошиб кетиши мумкин.