"Барселона" Кристенсенга янги шартнома таклиф қилди, аммо жавоб ҳали йўқ

"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубдан шартномани узайтириш бўйича таклиф олди, аммо ҳозирча якуний жавоб бермаган.

"Diario SPORT" маълумотига кўра, каталонияликлар даниялик футболчига яна бир йиллик янги битим таклиф қилган. Янги шартномада маош миқдори камайтирилиши ҳам кўзда тутилган.

Манбага кўра, айниқса ёзда "Интер"дан Бастони трансфери амалга ошса, Кристенсеннинг қарорини олдиндан айтиш қийин.

Аввалроқ ҳимоячи тиззасининг крестсимон боғламларидан жароҳат олгани ва тахминан бир ой майдондан четда қолиши хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда 29 ёшли даниялик футболчи барча мусобақаларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!