"Барселона" "Манчестер Сити" юлдузи билан келишувга эришди

Ҳуқуқлари "Манчестер Сити"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган "Барселона" билан трансфер борасида келишиб олди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.

Янги шартнома таклифи уни қониқтирмагани учун германиялик хавбек амалдаги клубини тарк этишга қарор қилди. “Шаҳарликлар” у билан шартномани атиги бир йилга узайтиришга тайёр, “Барселона” эса уч йиллик шартнома таклиф қилган. Илкай "кўк-анорранглилар" таклиф қилган шартлардан тўлиқ қониқди.

Гюндоган жорий мавсумда премьер-лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!