"Барселона" муҳим футболчиси билан шартномани узайтиради

"Барселона" жамоаси иқтидорли ярим ҳимоячи Фермин Лопес  билан шартномани узайтирмоқчи.

"Relevo" нашрининг хабарига кўра, мазкур ҳафта Каталония клуби 21 ёшли ярим ҳимоячи билан янги шартнома имзолаганини эълон қилади. Ушбу шартнома 2029 йилгача мўлжалланади.

Аввалроқ, "Блауграна" товон пули миқдорини ҳозирги 400 миллион евро ўрнига 1 миллиард еврога ошириш ниятида экани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Фермин Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, натижавий ҳаракатлар амалга оширгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!