
"Барселона" мухлислари учун хушхабар
"Барселона" жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар бермоқда
Манба маълумотларига кўра, сешанба куни Каталония клуби раҳбарияти вакиллари агент Пини Захави билан учрашув ўтказган. Ушбу учрашув германиялик мураббий билан шартномани узайтириш бўйича музокараларнинг бошланишига асос бўлди.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарларининг мақсади яқин ҳафталар ичида шартномани узайтиришдан иборат. "Барселона" Фликнинг натижаларидан жуда мамнун ва ҳатто мавсум муваффақиятсиз якунланса ҳам у билан янги келишувни имзолашни хоҳлаяпти.
Шу билан бирга, янги шартнома катта эҳтимол билан узоқ муддатли бўлмайди. Шартнома яна бир йилга - 2026/2027-йилги мавсум охиригача узайтирилиши ва унга кейинчалик яна узайтириш имконияти киритилиши мумкин.
Маълумот учун, "Барселона" ҳозирда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Чоршанба куни жамоа Чемпионлар лигасининг чорак финали дастлабки баҳсида "Боруссия Дортмунд"ни 4:0 ҳисоби билан мағлуб этди.
Фикрлар