"Барселона" мухлислари учун хушхабар!

CHERY AUTO

Барселона" вингери Ламин Ямал клуб билан узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзолайди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Барселона" ва Ямал ўртасида оғзаки келишув мавжуд. Унга кўра, футболчи 18 ёшга тўлганидан кейин шартнома узайтирилади. Жорий мавсумда 17 ёшли футболчи барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.

Ламиннинг Каталония гранди билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. "Transfermarkt" портали Ямалнинг нархини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!