"Барселона" МЮ ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини бошқа клуб сафида давом эттириши мумкин.
"Marca" нашрининг маълумотига кўра, франциялик футболчига "Барселона"дан қизиқиш бор. Каталонияликлар уни яқиндагина оғир жароҳат олган Серхио Агуэрога муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Ўз навбатида, "қизил иблислар" раҳбарияти ҳам 25 ёшли футболчини сотишга қарши эмас. Боиси, Манчестерга Роналду қайтдагидан сўнг Антони деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетди.
Марсьяль жорий мавсум манкунияликлар либосида 9 учрашув ўтказиб, бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Фикрлар