“Барселона” ўйинчиси ўйнамай маош олмоқчи

Кейинги йилларда “Барселона”ни бошқарган бош мураббий борки, франциялик ҳимоячи Самюэль Умтитига ишонч билдирмаяпти.

Каталонияликларга устозлик қила бошлаган Хави Эрнандес ҳам бу ўйинчига ишонч билдирмаслигини маълум қилди.

Клуб мутасаддилари бир неча бу ўйинчини сотиб юборишга қарор қилди. Ўтган ёзда Умтити бир неча манфаатли шартномаларни қабул қилмади. У нима қилиб бўлса ҳам “Барселона”да қолиш йўлларини қидирмоқда. У майдонга тушмасдан захирада ўтиришга ҳам рози.

Энди Самюэль клуб уни сотиб юбормаслиги ёки шартномани бекор қилмаслиги учун маошининг катта қисмидан воз кечиб, янги битим тузишга розилигини билдирди.

Жорий мавсумда Умтити атиги бир марта майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!