"Барселона" ўзининг футболчисига катта нарх белгилади
Барселона расман Фермин Лопес билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Ярим ҳимоячининг янги шартномаси 2028/2029-йилги мавсумгача амал қилади.
Эндиликда 21 ёшли футболчининг товон пули 500 миллион евро қилиб белгиланди. Унинг Transfermarkt порталидаги нархи 50 миллион ташкил этмоқда.
Жорий мавсумда Фермин "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та ассист қайт этган.
Фикрлар