Асосий мазмунга ўтиш

“Барселона” пайшанба куни Паулиньони таништиради

Isayev Bekzod
Изоҳлар: 0

Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо яқин кунларда Каталонияга кўчиб ўтади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Паулиньонинг “Барселона”га ўтаётгани тасдиқланди

Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” 29 ёшлик бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олади. “Кўк-анор рангликлар” Паулиньо учун хитойликларга 40 миллион евро беришади.

Шунингдек, “Барселона” хавбек билан чоршанба куни шартнома имзолайди ва кейинги куни уни “Камп Ноу”да оммага таништиради.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ