Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбек спорти

Ўзбек полвони исроиллик дзюдочини енгиб, медаль олди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Катта турнирда катта ғалаба

Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Grand Slam турнирида ўзбекистонлик полвон Камолиддин Бахтиёров бронза медали учун беллашувда исроиллик Ицхак Ашпиз устидан ғалаба қозонди.

Дзюдочилар 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида тўқнаш келди. Қўшимча вақт – голден-скорда зафар қучган Бахтиёров нуфузли мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.

Турнир давомида Камолиддин Бахтиёров австралиялик Педро Карлос Антун Нето, шунингдек, Украина вакиллари Дилшот Халматов ҳамда Артём Лесюк устидан ғалаба қозонди. Ярим финалда эса у Озарбайжон дзюдочиси Балабей Агаевга имкониятни бой берди.

Ицхак Ашпиз эса 1/8 финалда италиялик Андреа Карлинони мағлуб этди, аммо чорак финалда Тожикистон вакили Лоиқ Кудбудиновга ютқазди. Тасалли беллашувларида исроиллик спортчи британ дзюдочиси Чарли Эйрни енгиб, бронза учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жорий мавсумда Ашпиз Тбилиси ва Будапештда ўтказилган Grand Slam босқичларида ғолиб чиққан, шунингдек, Европа чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган. Камолиддин Бахтиёров эса бундан аввал 2023 йилда Парижда, 2025 йилда эса Тошкентда ўтган Grand Slam турнирларида бронза медалини қўлга киритган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ