"Барселона" Педри борасида бир қарорга келди
"Барселона" Педри билан шартномани узайтирмоқчи. Инсайдер Ферран Мартинеснинг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти испаниялик ярим ҳимоячини келажак учун асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда.
Педрининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди. 21 ёшли хавбек ҳозирда бор эътиборини жароҳатидан тикланишга қаратган. Кейинроқ футболчининг агенти "Барселона" билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлайди.
Маълумот учун, Педри жорий мавсум Ла Лиганинг 16 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна шунча голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар