"Барселона" раҳбари Нико Уильямсни олиб келиш имконияти ҳақида гапирди
"Барселона" президенти Лапорта турли хил хабарларга қарамай, клуб "Атлетик"дан Нико Уильямсни қўлга киритиш учун eтарлича кучли молиявий аҳволга эга эканлигига қатъий ишонмоқда.
"Тезкор вингерни олиб келиш учун маблағ борми?", деган саволга Лапорта шундай жавоб берди: "Ҳа, бу йиллар давомида шу даражага эришиш учун қилинган иш натижасидир, биз бу трансферни амалга оширишимиз мумкин. Қилиниши керак бўлган ишлар кўп, лекин биз жуда яхши ишладик ва бундан мамнунмиз. Сабаби, клубнинг молиявий аҳволи ўнгланмоқда ва тез орада бизда бу борада яхши хабарлар бўлади."
Маълумот учун, Уильямс "Барселона"нинг радарига тушган ягона испаниялик футболчи эмас. "Кўк-анорранглилар" "РБ Лейпциг" билан Дани Ольмо трансфери бўйича музокара олиб бормоқда.
Фикрлар