Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг ПСЖга кетаётганига ҳамон ишонмаяпти ва уни жамоанинг2 август кунги машғулотларида иштирок этишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 25 ёшли футболчининг эртага Қатарда тиббий кўрикдан ўтиши ва 2 август куни ПСЖ футболчиси сифатида расман таништирилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Унга кўра парижликлар Неймар учун “кўк-анор ранглилар”га 222 млн евро тўлаши ва футболчининг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафига 2013 йил Бразилиянинг “Сантос” клубидан келиб қўшилган эди.