"Барселона" "Реал"нинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Барселона" келажаги ҳал бўлмаган Витор Роке ўрнига ҳужумчи излашни бошлаган. Вариантлар орасида "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Борха Майораль ҳам бор, дея хабар бермоқда "AS" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, агарда бразиялик страйкер жамоани тарк этса, каталонияликлар Борха учун курашга қўшилади. Аммо унинг "Хетафе" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган. Шундай экан, ушбу трансферни амалга ошириш қийин бўлади.
Якунига етган мавсумда Ла Лигада 15 та гол урган Майораль клубидаги энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳужумчи ўз вақтида "Реал"да тўп тепган. Уни "Хетафе" 2022 йилда 10 миллион евро эвазига сотиб олганди. Ундан олдин эса 27 ёшли страйкер "Рома", "Вольфсбург", "Леванте" каби жамоаларда ижарада ўйнаган.
Фикрлар