«Барселона» Родрининг агентлари билан музокара ўтказди
«Барселона» раҳбарияти «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни қўлга киритиш орқали «Реал»ни доғда қолдирмоқчи.
The Athletic нашри хабарига кўра, каталонияликлар аллақачон 30 ёшли испаниялик футболчининг агентлари билан дастлабки музокараларни ўтказган. «Барселона» Родрини жароҳат олган Френки де Йонгнинг ўрнини босадиган асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, Родрининг ўзи фаолиятини мадридлик «Реал» сафида давом эттиришни афзал кўради. «Қаймоқранглар» жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинчи деб топилган ярим ҳимоячини қўлга киритиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
«Манчестер Сити» эса футболчини сотишдан тахминан 60–70 миллион евро атрофида даромад олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Родри Эрнандес Англия чемпионатида 21 та ўйин ўтказиб, бир бор гол урган.

Фикрлар