“Барселона”: Сен биринчи кетасан!

BEPUL PROPAN

“Барселона” раҳбарияти жорий мавсум якунланганидан кейин  даниялик ҳимоячи Андреас Кристенсенни жамоадан қўйиб юбориш тўғрисида бир  қарор қилди. 

Тажрибали футболчи Каталония клубига 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келган эди. Бироқ кейинги пайтда жароҳатга мойил бўлиб қолгани унинг асосий таркибга кириш имкониятини пасайтириб юборди.

Клуб спорт директори Деку маошлар жамғармасини қисқартириш, тушумни кўпайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу борада жамоага етарли даражада ёрдам бера олмаётган Кристенсеннинг кетиши маош тежаш имконини беради.

Бош мураббий Ханс-Дитер Фликда танлов имконияти катта. Андреас ички рақобатда Рональд Араухо, Жюль Кунде, Иньиго Мартинес ва Пау Кубарсига имкониятни бой беряпти.

28 ёшли футболининг амалдаги шартномаси аслида 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Кристенсен жорий мавсумда Ла Лигада бир бор майдонга тушиб, атиги 26 дақиқа ўйнаган холос.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию