"Барселона" собиқ футболчисини ПСЖдан ижарага олмоқчи

CHERY AUTO

"Барселона" Хави Симонсга қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Журналист Хосе Алвареснинг маълум қилишича, каталонияликлар ПСЖга тегишли ва ҳозирда "Лейпциг"да ўйнаётган ярим ҳимоячини ижарага олишни режалаштирмоқда. 

Таъкидланишича, футболчининг ўзи ҳам 2010 йилдан 2019 йилгача академияда таҳсил олган жамоага қайтишни жуда хоҳлайди.

Жорий мавсумда нидерландиялик футболчи Бундеслигада 11 та ассистни амалга оширди - бу жамоадаги энг кўп голли узатма.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!