Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ўз сафига “Монако” тўпурари Килиан Мбаппени қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, агар Неймар “Барселона”дан кетиб, ПСЖга ўтишга қарор қилса, у ҳолда “кўк-анор ранглилар” ўз таркибига 18 ёшли Мбаппени қўшиб олишни мақсад қилишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 180 млн евро таклиф қилган “Реал” Мбаппе борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик монаколиклар ушбу хабарларни рад этишди.