"Барселона" таркибни "Челси" футболчиси билан кучайтирмоқчи
"Барселона" "Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишични ўз сафига қўшиб олишга тайёр, дея ёзмоқда Sport.es нашри.
Манбанинг хабар беришича, Агуэро билан юзага келган муаммо сабабли, каталонияликлар ҳужумкор футболчи қидирмоқда. "Transfermarkt" портали америкалик вингернинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. "Барса" Кристианни аввалига ижарага олмоқчи.
Аввалроқ, Пулишични "Женоа"нинг янги мураббийи Андрей Шевченко ҳам ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
2021/22 йилги мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи чемпионат доирасида 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.
Фикрлар