"Барселона" Уильямсга якуний қарорни айтиш учун муддат белгилади

"Барселона" Билбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямснинг Каталония клубининг таклифига якуний қарорни айтиш керак бўлган охирги санани 24 августга белгилади. Бу ҳақда Мундо "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи рад жавобини берса, "кўк-анорранглилар" бошқа вариантларни кўриб чиқиш устида ишлай бошлайди. Аввалроқ ОАВда Каталония клуби Уильямснинг ўз сафига қўшилишга рози бўлиш имкониятларини юқори баҳолаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Ўтган мавсумда Уильямс клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 24 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!