"Барселона" ва "Манчестер Сити" француз футболчиси учун курашиши мумкин
«Борнмут» клуби ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи бир вақтнинг ўзида бир нечта етакчи европалик жамоалар диққат марказида турибди. Ишончли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар беришича, сўнгги ҳафталарда «Барселона» Крупини ўз сафига қўшиш имкониятини ўрганмоқда. Каталония клуби бу вариантни, аввало, «Атлетико» билан Хулиан Альварес трансфери бўйича келишувга эриша олмаслик эҳтимолига қарши захира режа сифатида кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, шу ойнинг ўзидаёқ 20 ёшли форвард ҳақида қўшимча маълумотларни «Манчестер Сити» ҳам сўраб олган. Шу билан бирга, «Борнмут» раҳбарияти француз ҳужумчисини сотишга шошилмаяпти. Клуб келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этади ва жамоа раҳбарлари Крупини ушбу мусобақада асосий кучлардан бири сифатида сақлаб қолишни истамоқда.
Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳосига кўра, Эли Жуниор Крупининг трансфер қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар